Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Халқаро авиасалон коронавирус туфайли қолдирилди

Халқаро авиасалон коронавирус туфайли қолдирилди

Фото: «РИА»

2021 йил июнь ойида Франциянинг Ле Бурже шаҳрида ўтказилиши керак бўлган дунёдаги энг йирик авиасалонлардан бири коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқироз сабабли бекор қилинди.

«COVID-19 туфайли соғлиқни сақлаш соҳасида юзага келган инқироз туфайли ташкилотчилар 2021 йил 21-27 июнь кунлари бўлиб ўтиши керак бўлган авиа-шоуни қолдиришга қарор қилишди», — дейилади хабарда.

Ле Буржеда кейинги авиасалонни 2023 йил июнь ойида ўтказиш мумкин бўлади.

Бекор қилинган шоу иштирокчиларига товон пули тўланади, дейилади баёнотда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг