Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойлик бувилар «виртуал, сунъий неваралар»га боғланиб қолишмоқда

Хитойлик бувилар «виртуал, сунъий неваралар»га боғланиб қолишмоқда

Хитойда кекса ва ёлғиз аёллар орасида ноодатий тенденция бошланди – улар «виртуал неваралар» билан овунишмоқда.

Гап шундаки, хитойлик кекса онахонларни сунъий интеллект ёрдамида яратилган бир ёшли болажонлар ҳақидаги видеолар ўзига тобора жалб қилмоқда. «Болажонлар» бувиларни нафақат ажойиб ва ёқимлилиги, балки ҳайратланарли даражада ривожланганлиги билан ром қилишмоқда.

Бу кичкинтойлар жуда мустақил – бозор - ўчар қилади, парранда боқади, далада сабзавот теради ва кечки овқат пиширади. Бувилар бу болаларнинг қилаётган ишларини кўриб ташвишланишади: ишқилиб овқат пишираётганда қўлини кесиб кетмасинда, паррандалар кўзларини чўқиб олмасинда...

Бошқалар кекса аёлларга болалар билан содир бўлаётган воқеаларнинг барчаси ҳақиқат эмаслигини тушунтиришга ҳаракат қилишаяпти. Аммо улар онахонларнинг қаттиқ эътирозларига дуч келишмоқда. Ғазабланган бувижонлар ўзларининг барча қариндошлари сохталигини ва интернетдаги ёқимли болалар жуда меҳрибонлигини таъкидлашмоқда.

Кўпчилик бундай амалиётдан ташвишланишга ҳожат йўқлигини айтишмоқда: агар ёлғизликни ҳис қилаётган бувиларга сунъий неваралари қувонч ва бахт келтирса бунинг ёмон томони йўқ....

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг