Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой аҳолиси бир йилда 2 миллион кишига камайди

Хитой аҳолиси бир йилда 2 миллион кишига камайди

Хитой Халқ Республикаси Давлат статистика бошқармаси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, 2023 йилда Хитой аҳолиси сони 1 млрд 409 млн кишини ташкил этган. Бу эса 2022 йилга нисбатан 2,08 миллион кишига кам деганидир.

Қайд этилишича, Хитой аҳолиси иккинчи йил кетма-кет камайиб боряпти. Хитой аҳолиси 1960 йиллар бошидаги қурғоқчилик ва очарчиликдан кейин биринчи марта 2022 йилда камайган эди.

Мамлакат Статистика идораси маълумотига кўра, ўтган йили Хитойда 9,56 млн нафар чақалоқ туғилган бўлса, 11,1 миллионта ўлим ҳолати қайд этилган.

Туғилиш даражаси мамлакатда миллий статистика юритила бошлаган 1949 йилдан бери (6,39 промилле) энг паст даражага тушди. 2022 йилда Хитойда туғилиш даражаси 6,77 промиллегача камайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг