Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой АҚШни нодир металлар билан сиқувга олмоқчи

Хитой АҚШни нодир металлар билан сиқувга олмоқчи

Фото: «Politexpert»

АҚШ билан тобора авжига чиқиб бораётган савдо урушида стратегик муҳим аҳамиятга эга нодир металлар Хитойнинг устунлигини таъминлаши мумкин. Бу ҳақда «Рен-ТВ» хабар бермоқда.

Яқинда ХХР раиси Си Цзиньпин нодир металлар заводида бўлди. Хитой матбуоти бу ташриф Вашингтон учун огоҳлик қўнғироғи вазифасини бажаргани ҳақида ёзди.

Си Цзиньпиннинг ташрифидан сўнг Хитойдаги нодир металлар ишлаб чиқарувчиларнинг акциялари баҳоси ошиб кетди.

Таъкидлаш ўринлики, бу хилдаги металлар юқори технологияли соҳалар, хусусан, энг замонавий қуролларни ишлаб чиқаришда қўлланилади.

Бу масалада хитойликларсиз АҚШнинг «куни ўтиши» даргумон, негаки, глобал бозорнинг камёб металлга бўлган талабини 71 фоизга Хитой таъминлаб келмоқда.

Энг қизиғи, Хитойнинг минглаб товарларига бож жорий этган АҚШ негадир унинг металларини «унутган».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг