Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой дунёнинг энг хавфсиз мамлакатларидан бири — ХХР давлат кенгаши

Хитой дунёнинг энг хавфсиз мамлакатларидан бири — ХХР давлат кенгаши

Фото: ЭКД

Хитой, жиноятлар содир этилиши нуқтаи назаридан, жаҳондаги энг хавфсиз мамлакатлардан бири, 2019 йилда қўзғатилган жиноят ишлари сони 2016 йилга солиштирганда 24,3 фоизга камайган. Бу ҳақда «Синьхуа» агентлигига асосланиб «REGNUM» хабар берди.

Мамлакатдаги жамоат хавфсизлиги органлари томонидан тўпланган ушбу маълумотларни ХХР давлат кенгаши энг олий қонунчилик органи — Бутунхитой халқ вакиллари йиғилишида тақдим этди.

Бу маълумотларга кўра, Хитойда қотиллик, номусга тегиш, одам ўғирлаш каби оғир жиноятлар сони кескин пасаймоқда. 2016 йилга солиштирганда, бу йўсиндаги жиноятлар сони 2019 йилда 34,9 фоизга камайган.

Яқинда «Numbeo» сервиси жаҳон мамлакатларидаги жиноятчилик даражаси индексини тақдим этганди. Ўзбекистон Осиёнинг хавфсизлик бобида 12-мамлакати сифатида кўрсатилган бу индексда Хитой 15-поғонадан ўрин олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг