Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой иқтисодиёти 1976 йилги антирекордга яқинлашди

Хитой иқтисодиёти 1976 йилги антирекордга яқинлашди

Фото: World Bank

Жаҳон банки маълумотларига кўра, 2022 йилда глобал ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши йиллик кесимда 2,9 фоизни ташкил этди, бу Хитой ЯИМ ўсишидан 0,2 фоиз юқори.

Ковидга қарши қаттиқ чекловлар, қурғоқчилик ва кўчмас мулк бозоридаги инқироз Хитой иқтисодиётини секинлаштирди.

1976 йилда Хитой ЯИМ ўсиши 1,6 фоизга тушиб кетганди. Бу сиёсий ва иқтисодий нобарқарорлик ҳукм сурган «маданий инқилоб»нинг сўнгги йили эди.

Бироқ шундан сўнг Хитой иқтисодиётининг парвози бошланди: 1977–2021 йиллар оралиғида мамлакат иқтисодиёти йилига ўртача 9,2 фоиздан ўсди. Бу глобал иқтисодий ўсиш суръатларидан 6,4 фоиз юқори эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг