Хитой тезюрар «Буюк темир йўл»ини ишга туширди
![Хитой тезюрар «Буюк темир йўл»ини ишга туширди](http://static.xabar.uz/crop/2/1/720_460_95_213909549.jpg)
Хитойда бугун, 10 июль куни Тянцзинь ва Гонконг шаҳарларини туташтирувчи тезюрар темир йўл ишга туширилди. Бу ҳақда Синьхуа хабар берди.
Маҳаллий вақт билан соат 10:58 да Тяньцзиндан чиққан 1 100 йўловчилик «G305» тезюрар поезди орадан ўн соат ўтиб Гонконгга етиб бориши керак. Орадаги масофа — 2450 километр.
Тяньцзиндаги Ғарбий вокзал директори ўринбосари Жэнь Хунцюаннинг айтишича, поездга чипталар саноқли дақиқаларда сотилиб кетган. Иккинчи класс вагонлар учун чипта нархи — 1092,5 юань ($159 атрофида).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter