Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой тиббиёт анжомлари экспортидан салкам $20 млрд. даромад олди

Хитой тиббиёт анжомлари экспортидан салкам $20 млрд. даромад олди

Фото: «Корреспондент»

Хитой 2020 йилнинг икки ярим ойи мобайнида (1 март — 16 май) тиббиёт буюмлари сотишдан 134,4 млрд. юан ($19,5 млрд.) даромад олди. Бу ҳақда ХХР божхона хизмати маълумот берди.

Хабарга кўра, шу даврда Хитой хорижга 509 млн. дона ниқоб, 216 млн. дона ҳимоя кийими, 810,3 млн. жуфт кўзойнак, коронавирусдан тест олиш учун 162 млн.та тест, ўпкани сунъий вентиляцияловчи 727 минг дона аппарат, 264,3 млн. дона инфрақизил нурли термометр, 10,4 млн. жуфт тиббиёт қўлқопи экспорт қилган.

Асосий харидорлар — АҚШ, Германия, Япония, Франция ва Италия.

Ўтаётган ҳафтада Европанинг айрим мамлакатлари, хусусан, Польша ва Нидерландия Хитойнинг сифатсиз ниқобларидан шикоят қилишганди. 10 миллион дона ниқоб Европа иттифоқи томонидан марказлашган тартибда харид қилинганди.

Қолаверса, Испания Хитойнинг сифатсиз тестларини қайтариб юборган. Кейинчалик Туркия ҳам хитойликларнинг экспресс-тестларидан воз кечди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг