Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой ва АҚШ савдо сулҳига келишди — божлар кескин пасаяди

Хитой ва АҚШ савдо сулҳига келишди — божлар кескин пасаяди

Фото: РЕН ТВ

Хитой ва АҚШ савдо сулҳига бўйича келишиб олди — икки мамлакат ўзаро божларни 90 кун муддатга камайтиради. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.

Хитой Америка товарларига тарифларни 125 фоиздан 10 фоизгача камайтиради. Бунга жавобан, АҚШ Хитой импортига божларни 145 фоиздан 30 фоизгача қисқартиради, дейилади Оқ уй сайтида эълон қилинган мамлакатларнинг қўшма баёнотида. Чора-тадбирларни 14 майгача жорий этишга келишиб олинган.

Қўшма Штатлар баёнотида қайд этилишича, «томонлар иқтисодий ва савдо муносабатларини муҳокама қилишни давом эттириш учун механизм яратади». АҚШ молия вазири Скотт Бессент қўшимча қилишича, «ҳеч бир томон алоқаларни узишни истамайди».

АҚШ ва Хитой сулҳи фонида биткоин курси кескин ўсиб, январнинг охиридан буён биринчи марта 106 минг долларлик довонга яқинлашди, бунга CoinMarketCap портали маълумотлари шоҳидлик беради. Ва аксинча, олтин арзонлашди — Comex биржаси (Ню-Йорк савдо биржаси шўъбаси)да 2025 йилнинг июн ойи учун фючерс қиймати 5 майдан буён илк марта 1 троя унцияси учун 3 250 доллардан пасайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг