Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой, Япония ва Жанубий Корея — АҚШ божларига қарши бирлашди

Хитой, Япония ва Жанубий Корея — АҚШ божларига қарши бирлашди

Иллюстратив фото

Хитой, Япония ва Жанубий Корея биргаликда АҚШнинг савдо чекловларига қарши туришга қарор қилди ва электрон бутловчи қисмларни ўзаро етказиб беришга келишиб олди. Бу ҳақда Гонконгнинг The Standard нашри хабар берди.

Келишувга кўра, Хитой микросхемаларни япон ва корейс компанияларидан сотиб олади. Эвазига Япония ва Жанубий Корея яримўтказгичлар учун хом ашёни Хитойдан импорт қилади. Бу ҳамкорлик АҚШ санкцияларига қарамликни камайтиришда кўмаклашади, деб ёзди нашр.

Bloomberg агентлиги ёзишича, Трамп 2 апрелдан барча мамлакатлар учун ўзаро бож тарифларини жорий этишни бошлашни режалаштирган.

Бунгача фақат айрим мамлакатлар учун божлар жорий этилган эди. Хусусан, Трамп Евроиттифоқ, Хитой, Бразилия, Ҳиндистон, Мексика ва Канаданинг импорт маҳсулотлари учун жавоб божлари жорий этишни режалаштирмоқда. Оқ уй раҳбарига кўра, бу давлатлар ўнлаб йиллар давомида АҚШга қарши бож қўллаб келган. У бу ҳолатни «ўта адолатсизлик» деб атаб, жавоб чораси кўриш навбати Вашингтонга келганини таъкидлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг