Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда кучли зилзила: 100 дан ортиқ қурбонлар бор

Хитойда кучли зилзила: 100 дан ортиқ қурбонлар бор

Хитой шимоли-ғарбида содир бўлган зилзила оқибатида камида 111 киши ҳалок бўлди, яна 220 киши жароҳат олди.

Зилзила Гансу провинциясида ярим тунда содир бўлиб, Гансу провинцияси ва қўшни Цинхай провинциясидаги уйлар ва инфратузилмага зарар етказди.

АҚШ Геология хизмати маълумотларига кўра, зилзила магнитудаси 5,9, эпицентри 10 км чуқурликда бўлган.

Синхуа давлат ахборот агентлигининг хабар беришича, Гансу провинциясида 100 киши ҳалок бўлган ва 96 киши жабрланган, Цинхай провинциясида яна 11 киши ҳалок бўлган ва 124 киши жароҳатган.

Табиий офат ҳудудига жами 1,5 мингга яқин қутқарувчи жўнатилди.

Вилоятнинг айрим ҳудудларида энергия ва сув таъминоти узилиб қолган.

Хитой етакчиси Си Цзиньпин «қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш, жароҳатланганларга ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатиш ва қурбонлар сонини минималлаштириш учун барча имкониятларни ишга солиш зарур», деди.

Хитой бир қанча тектоник плиталар, хусусан, Eвроосиё, Ҳиндистон ва Тинч океани плиталари бирлашадиган минтақада жойлашган ва зилзилага мойил ҳудуд.

Ўтган йилнинг сентябр ойида жануби-ғарбий Сичуан провинциясида содир бўлган 6,6 магнитудали зилзила оқибатида 60 дан ортиқ одам ҳалок бўлган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг