Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда марҳумларни дафн этиш тақиқланмоқда, тобутлар йўқ қилиняпти

Хитойда марҳумларни дафн этиш тақиқланмоқда, тобутлар йўқ қилиняпти

Фото: «Pbs.twimg.com»

Хитой жануби-шарқида жойлашган Цзянси провинцияси ҳукумати «кремация» сиёсатини амалга оширишга киришди, унга кўра марҳумни ерга кўмиш, тобутлардан фойдаланиш каби анъанавий маросимлар тақиқланади. «Life.ru» сайти «South China Morning Post» газетасига асосланиб хабар тарқатишича, бундан кўзланган мақсад ер ресурсларини сақлаб қолишдир.

Ушбу газета хабарига кўра, сентябрь ойидан провинция ҳукумати инсон қолдиқларини йўқ қилишнинг ягона рухсат этилган шакли сифатида кремация (ёқиб юбориш)ни тўлиқ жорий этмоқчи.

Ҳукуматнинг нияти жиддийлигини ижтимоий тармоқлар орқали тарқаб кетган фотосуратлар ҳам тасдиқлайди. Хусусан, Ганьчжоу, Цзянь, Ичунь шаҳарларида мусодара қилинган минглаб тобутлар экскаваторлар ёрдамида йўқ қилинмоқда. Ҳукумат вакилларига кекса кишилар қаршилик кўрсатишмоқда — тобутларни олиб кетмасликлари учун ичига ётиб олишмоқда.

Марҳумнинг қариндошлари учун жасад кремация қилингани ҳақида ҳукуматга ҳужжат тақдим этиш мажбурияти жорий этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг