Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда осмон қип-қизил тусга кирди

Хитойда осмон қип-қизил тусга кирди

Хитойнинг Чжэцзян провинцияси Чжоушан шаҳрида осмон қизил рангга кирди.

Аҳоли бу ноодатий ҳолатни тасвирга олишди. Ушбу кадрлар Sina Weibo ижтимоий тармоғида 150 миллиондан ортиқ кўрилди ва шов-шувли мавзулардан бирига айланди.

«Мен ҳеч қачон бундай ҳолатни кўрмаганман. Осмон қизил рангга айлана олиши мени ҳайратда қолдирди», дейди видео муаллифларидан бири.

Якшанба куни маҳаллий метеорология идораси қизил осмон сабабини изоҳлашди.

«Яхши об-ҳаво шароитида атмосферада кўпроқ сув аэрозолларни ҳосил қилади, улар портдаги балиқчи қайиқларининг ёруғлигини синдириб, тарқатган ва одамлар кўрган қизил осмон ҳосил бўлган», деди метеорология хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг