Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўлимга ҳукм қилинди

Хитойда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири ўлимга ҳукм қилинди

Фото: Синхуа

Хитойда собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Тан Жэнцзян пора олганликда айбланиб, икки йилга кечиктириш шарти билан ўлим жазосига ҳукм қилинди, деб хабар берди NHK.

Собиқ вазир сиёсий ҳуқуқлардан умрбод маҳрум қилинди. Унинг барча шахсий мулклари ҳамда ноқонуний даромадлари давлат фойдасига мусодара қилинади.

Тан 2007 йилдан 2024 йилгача марказий ва маҳаллий даражадаги турли лавозимларда ишлаган пайтида шартномалар тузиш, хўжалик ва кадрлар масаласида «ёрдам кўрсатиб», ташкилотлар ва одамлардан пора олиб келган. Олган пораси жами 268 млн юан (38 млн доллар)дан ошган.

Собиқ мансабдор айбига иқрор бўлиб, қилмишидан пушаймон эканини билдирди. Шуни ҳисобга олган суд ҳукм ижросини икки йилга кечиктирди.

Ҳукмнинг кечиктирилиши шуни англатадики, ўлим жазоси шу муддат ичида маҳкум яна жиноятга қўл урган тақдирдагина ижро этилади. Бу икки йил муддат тугагач, ўлим жазоси умрбод қамоқ жазосига алмаштирилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг