Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда ярим йилда 7 миллионта иш ўрни яратилди

Хитойда ярим йилда 7 миллионта иш ўрни яратилди

Фото: «AP»

Хитойда 2019 йилнинг биринчи ярмида 7,37 миллионта янги иш ўрни очилди, бу бир йил учун режанинг 67 фоизини ташкил этади. Бу ҳақда «РИА Новости» Хитой давлат статистика идораси маълумотларига асосланиб хабар берди.

Июнь охирига келиб шаҳарларда ишсизлик коэффициенти 5,1 фоизни ташкил этди, бу май ойидагидан 0,1 фоизга юқоридир. Охирги маълумотларга кўра, мамлакатда 25 ёшдан 59 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик кўрсаткичи 4,6 фоизга тенгдир.

Июнь ойида ёлланма ишчилар ҳафтасига 45,7 соатдан меҳнат қилишган. Иккинчи чорак якунига келиб, қишлоқлардан келиб ишловчилар 182,5 миллион нафарни ташкил қилган.

Расмий прогнозларга кўра, Хитой шаҳарларида ишсизлик 4,5 фоиз бўлиб, бу йил жами 11 миллиондан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг