Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойга ёқмайдиган номзод Тайваннинг янги президенти этиб сайланди

Хитойга ёқмайдиган номзод Тайваннинг янги президенти этиб сайланди

Лай Циндэ

Фото: Ann Wang / Reuters

Тайвандаги президентлик сайловларида ҳукмрон партия номзоди Лай Циндэ ғалаба қозонди.

Пекин «Тайван бўғозидаги хавфли урушнинг қўзғатувчиси» деб атаган ҳукмрон партия номзоди Лай Циндэ Тайвандаги президентлик сайловларида ғалаба қозонди.

Лай Циндэ 41 фоизга яқин овоз тўплади (Марказий сайлов комиссияси маълумотларига кўра, сайлов бюллетенларининг 80 фоизини қайта ишлагандан кейин). Унинг асосий рақиби, қарийб 33 фоиз овоз олган Хоу Юи мағлубиятини тан олди, дея хабар беради Focus Taiwan. Учинчи номзод, Тайван халқ партияси раҳбари Ке Венже 26 фоизга яқин овоз олди.

Ғалабасидан сўнг, Лай «Тайванни Хитойнинг таҳдидларидан ҳимоя қилиш» қатъиятини эълон қилди ва шу билан бирга Пекин билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини таъкидлади. «Президент сифатида мен Тайван бўғозида тинчлик ва барқарорликни сақлаш учун катта масъулиятни ҳис қиламан», деди сиёсатчи.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг