Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойнинг шимолидаги провинциялар қум бўрони остида қолди (видео)

Хитойнинг шимолидаги провинциялар қум бўрони остида қолди (видео)

Кучли қум бўрони Хитой шимолидаги ўнта провинция, жумладан, пойтахт Пекинни ҳам қамраб олган.

Гоби чўлидан бошланган табиат ҳодисасининг, дастлабки маълумотларга кўра, 400 миллиондан ортиқ одамга таъсир кўрсатгани айтиляпти.

Расмийлар сариқ огоҳлантириш эълон қилди ва фуқароларни уйда қолишга чақирган.

Пекиндаги маҳаллий аҳоли қум бўрони сабаб махсус ниқобларсиз нафас олиш деярли имконсиз эканини билдиришди.

Хитой метеорологлари жорий йилда мамлакатнинг шимолий ҳудудларида сўнгги 10 йилдаги ўртача кўрсаткичдан кўпроқ қум бўронлари қайд этилганини маълум қилди. Бу кенг ҳудудларнинг чўлланиши, шунингдек, иқлим ўзгариши билан боғлиқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг