Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хорватия ҳам Европа Шинген ҳудудига қўшиляпти

Хорватия ҳам Европа Шинген ҳудудига қўшиляпти

Хорватия янги 2023 йилни янги валюта билан кутиб олади: 1 январдан бошлаб мамлакат еврога ўтади.

Ягона Европа валютасини босқичма-босқич, лекин тезкор жорий этиш доирасида мамлакатда банкоматларнинг ярмидан кўпи ўчирилган. Уларни янги банкнотларни тарқатиш учун қайта юклаш жараёнлари кетяпти.

Хорватия кунаси ва евро фақат 14 кун давомида нақд тўловлар учун тенг равишда қўлланилади.

Хорватия Миллий банки раиси Борис Вуйчич аҳолини ёнларида бироз нақд пул бўлиши маъқуллиги, чунки дам олиш кунларида банк тизими ўтиш ҳолатида бўлгани боис на карталар, на интернет-банкинг ишламаслиги ҳақида огоҳлантирган.

2023 йил 1 январ Хорватия ҳам Европа Шенген ҳудудига расман қўшилади. Бу одамлар қўшни Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги чегарани паспорт назоратисиз кесиб ўтишини англатади. Шунингдек, бу Хорватиянинг Босния каби Евроиттифоққа аъзо бўлмаган давлатлар билан чегараларини қаттиқ назоратда ушлаш кераклигини ҳам назарда тутади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг