Ядро энергетикасидан воз кечаётган Швейцария биринчи АЭСни ёпди
Швейцария 2017 йилги референдум натижаларидан келиб чиқиб, атом электр станцияларини бирма-бир ёпишга киришди, дея хабар берди «Newinform».
Ана шуларнинг биринчиси, жаҳондаги энг эски АЭСлардан саналган Мюлленберг коммунасидаги 47 йиллик тарихга эга станция ёпилгани ҳақида маҳаллий телевидение хабар берди.
«Станция ёпилишини, албатта, биз олқишлаймиз. Бундан олдинроқ ёпилганида янаям яхши бўларди», — дея муносабат билдирди Ядрога қарши гуруҳлар француз федерацияси.
Швейцария ҳукумати баёнот беришича, энди янги АЭСлар қурилмайди, хизмат муддатини ўтаб бўлганлари эса навбати билан ёпиб борилади. Ёпилишга кейинги номзод — Бецнау шаҳрида 1969 йили қурилган АЭС.
Эслатиб ўтамиз, Япониянинг «Фукусима-1» АЭСида 2011 йили содир бўлган авариядан сўнг швейцарияликлар мамлакатда ядро энергетикасидан воз кечишга қарор қилишганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter