Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Янги Зеландия чекишни бутунлай тақиқлаш бўйича муҳим қадам қўйди

Янги Зеландия чекишни бутунлай тақиқлаш бўйича муҳим қадам қўйди

Фото: «The Guardian»

Янги Зеландия 2004 йилдан кейин туғилганларга чекишни тўлиқ тақиқлаш жорий этилмоқчи. Бу ҳақда Британиянинг «The Guardian» газетаси хабар бермоқда.

Тахминларга кўра, ҳукумат тамаки маҳсулотларини сотиб олишга рухсат берилган ёшни босқичма-босқич ошириб боради ва 2004 йилдан кейин туғилган авлодга сигарет сотиб олиш бутунлай тақиқланади. Бундай кескин чора орқали ҳукумат 2025 йилга келиб мамлакатда чекишни тўлиқ ташлашга эришмоқчи.

Шунингдек, ҳукумат қўшимча чора-тадбирларни кўриб чиқмоқда: тамаки маҳсулоти таркибидаги рухсат этилган никотин даражасини камайтириш, фильтрларни тақиқлаш, тамаки учун минимал нархни белгилаш ва тамаки маҳсулотларини сотиш жойларини чеклаш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг