Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

45 ёшли талаба дунёда биринчи бўлиб ниндзя магистри дипломини олди

45 ёшли талаба дунёда биринчи бўлиб ниндзя магистри дипломини олди

Фото: «Japan Times»

Япония фуқароси 45 ёшида дунёда биринчи бўлиб ниндзя магистри дипломини қўлга киритди. Бу ҳақда «Japan Times» нашри хабар берди.

Мазкур дипломни олиш учун Женити Мицухаси биринчи ниндзя кланининг тарихий ватанида жойлашган Миэ университетида икки йил таълим олди. Ниндзя тадқиқот маркази муассасада 2017 йилда ташкил этилган, 2018 йилда эса у ерда шу соҳада магистратура ишга тушган. У назарий ва амалий машғулотларни ўз ичига олади.

Ўша пайтда япон тарихининг бакалаври бўлган Мицухаси ушбу жангчиларнинг табиатини яхшироқ тушуниш учун ниндзя ватанига боришга қарор қилди, дея таъкидлади «360» телеканали. Ўқиш давомида у назарий ва тарихий ҳужжатларни ўрганди, шунингдек, кунг-фу ва сериндзи-кэмпо жанг санъатлари билан шуғулланди. Бундан ташқари, у «тирик қолиш ва махфийлик» кўникмаларини ўзлаштирди.

Япониялик талаба таълим олиш билан бир пайтда ўзининг додзесида ниндзюцу санъатидан дарс берган. У 2020 йилда диссертациясини ҳимоя қилди. Бироқ университетни тарк этиш нияти йўқ: мақсади — докторлик даражасини олиш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг