Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония бош вазири Токионинг Жанубий Курил устидан суверенитетини эълон қилди

Япония бош вазири Токионинг Жанубий Курил устидан суверенитетини эълон қилди

Фото: «Mk.ru»

Парламент қуйи палатасидаги мунозаралар чоғида Япониянинг янги бош вазири Фумио Кисида мамлакат суверенитети, бошқа нарсалар қаторида, Курил тизмасининг жанубий оролларига ҳам мамлакатга тегишли эканлигини айтди.

«Менимча, жанубий Курил оролларига таъсир кўрсатадиган ҳудудлар масаласини келажак авлодларга қолдирилмасдан, тез орада ҳал қилиниши керак», — дея таъкидлаган Кисида.

Япония ҳукумати «Россия билан тинчлик шартномаси тузишни, ҳудудий мансублик муаммосини ҳал қилишни» режалаштирмоқда.

Кисида илгари эълон қилинган келишувларга асосланиб, бу масала бўйича Москва билан қатъий музокаралар олиб боришга тайёр эканлигини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Япония 1855 йилги савдо ва чегаралар тўғрисидаги икки томонлама шартномага асосан, Шикотан, Итуруп, Хабомаи ва Кунашир оролларига даъвогарлик қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг