Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Япония Россиядан юқори нархда нефть сотиб олмоқда» — The Wall Street Journal

«Япония Россиядан юқори нархда нефть сотиб олмоқда» — The Wall Street Journal

Япония Россия нефтини G7 мамлакатлари томонидан белгиланган чегарадан юқори нархда сотиб олмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри мамлакатнинг расмий савдо статистикасига таяниб ёзмоқда.

Газетанинг ёзишича, январь-февраль ойларида Токио 784 минг баррель нефть сотиб олган. Япония сотиб олган Россия нефтининг умумий қиймати 6,9 миллиард йен (тахминан, 52 миллион доллар)ни ташкил қилади. Шунда бир баррель нефть нархи 70 долларга тўғри келмоқда.

«Россия кунига миллионлаб баррель нефть экспорт қилади ва бунда Япония харидлари «арзимас» миқдорни ташкил қилади», – деб ёзамоқда The Wall Street Journal.

Маълумот учун, Япониядан ташқари АҚШ, Канада, Буюк Британия, Франция, Германия ва Италияни ўз ичига олган G7 давлатлари ўтган йилнинг кузида Россия нефтига чегара нарх белгилашга келишиб олишган эди.

2022 йилнинг ноябрь ойида Вашингтон Токиога истисно тариқасида «Сахалин-2» лойиҳаси бўйича Россия нефтини денгиз орқали ташишга рухсат берганди.

Кейинроқ, Япония бош вазири Фумио Кисида Токио Москва билан нефть савдоси бўйича лойиҳаларни давом эттиришини, чунки бу Япониянинг энергия хавфсизлиги учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаган.

2022 йилнинг декабрь ойида G7, Европа Иттифоқи, шунингдек, Австралия ва Швейцария бир баррель нефть учун 60 долларлик нарх чегарасини тасдиқлаган. Россия эса бунга жавобан нефть нархига чегара ўрнатган мамлакат ва компанияларга нефть етказиб беришдан бош тортган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг