Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда депутат эркаклар «ҳомиладорлик»ни ўзларида синаб кўришяпти (видео)

Японияда депутат эркаклар «ҳомиладорлик»ни ўзларида синаб кўришяпти (видео)

Фото: «Vice.com»

Японияда депутат эркаклар ҳомиладор аёлларнинг кечинмаларини тушунишга ёрдам берадиган ижтимоий экспериментда қатнашишга қарор қилишди. Мамлакатдаги ҳукмрон Либерал-демократик партиянинг уч нафар вакили икки кун давомида етти килолик сохта қоринни тақиб юришади, дея хабар бермоқда ОАВ.

Тажриба депутат Такако Сузуки томонидан таклиф қилинган. Унинг фикрига кўра, қонунчилар «ҳомиладор аёллар дуч келадиган баъзи қийинчиликларни» бошдан кечириб, «хавфсизроқ жамиятни яратишга» ёрдам беришади.

Депутатлар махсус нимчаларда ишга, дўконга боришлари, ухлашлари ва уй юмушларини бажаришларига тўғри келади. Фақат ҳукуматнинг ялпи мажлислари вақтида нимчани ечишлари мумкин. Синов кеча бошланди, аммо эркаклар ҳомиладор аёллар дуч келадиган қийинчиликларни аллақачон тушуниб етишганини айтишмоқда. Тажриба иштирокчиларининг сўзларига кўра, қорин кўплаб ҳаракатларни чекламоқда — юришга, бурилишга ва эгилишга халақит беради.

Шу билан бирга, Twitter фойдаланувчилари таъкидлашича, депутатлар, ҳатто, нимчаларда ҳам ҳомиладорликнинг барча нюанслари, масалан, қорин оғриғи, бош айланиши, токсикоз ва бошқа нохуш аломатларни тўлиқ ҳис қилмайдилар. Aммо, шунга қарамай, фойдаланувчилар ушбу тажриба ўз самарасини беришидан умид қилишмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг