Японияда энг хавфли вулқон отила бошлади
Япония бош метеорология агентлиги мамлакат жануби-ғарбидаги Кагосима префектурасида Сакурадзима вулқонининг отилишини қайд этди.
Вулқон отилиши 2,5 км радиусда йирик вулқон тошларининг отилиши билан содир бўлган. Аниқлик киритилишича, фаоллик маҳаллий вақт билан соат 20:05 да қайд этилган.
Бундан ташқари, расмийлар минтақадаги хавф даражасини максимал даражага кўтаришди, бу аҳолини ҳудуддан эвакуация қилишни назарда тутади.
Сакурадзима Япониянинг жануби-ғарбий қисмидаги Кюсю оролида жойлашган. Бу мамлакатдаги энг хавфли вулқонлардан бири. У мунтазам равишда отилиб чиқади. Умуман олганда, Японияда 110 га яқин фаол вулқон мавжуд.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter