Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда номаълум киши полиция участкасига ҳужум қилди

Японияда номаълум киши полиция участкасига ҳужум қилди

Фото:«Day.Az»

«Японияда номаълум шахс полиция участкасига ҳужум қилиб уч кишини яралади», — дея хабар бермоқда «РИА Новости» ахборот агентлиги.

Ҳодиса пойтахт Токиодан 300 километр шимоли-ғарбда жойлашган Тояма шаҳрида содир бўлган. Босқинчи полиция ходимига пичоқ билан ҳужум қилиб, ундан тўппончасини олиб қўйиб кўчага қочиб чиқади. Сўнг тўппончадан ўқ узиб яқинда жойлашган мактаб қоровули ва мактаб ёнидан ўтиб кетаётган кишиларга жароҳат етказади.

Ҳозир ҳужум қилган эркак ҳибсга олинган, жароҳатланганларнинг аҳволи оғир эканлиги айтилмоқда.

Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг