Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Японияда қор 9 кишини ҳаётдан олиб кетди

Японияда қор 9 кишини ҳаётдан олиб кетди

Фото: The Japan Times

Японияда кўп қор ёғиши 9 кишининг умрига зомин бўлди, 48 киши жароҳат олди. Мамлакат шимолидаги Ҳоккайдо префектурасида табиий офат 19 мингта уйни электрдан узиб қўйди.

NHK телеканали хабар беришича, мамлакат марказий қисмидаги Ниигата префектурасида тиклаш ишлари кетмоқда: бу ҳудудда 4,8 мингта уй электрсиз қолганди.

Ўтган ҳафта охиридан буён Япон денгизи соҳилларида кўп қор ёғди. Аомори, Ниигата, Фукусима ва Ямагата префектураларида қор қоплами қалинлиги 1 метрдан 2 метргача етди. Мамлакатнинг жами 9 та префектураси қор кўп ёғишидан талафот кўрган.

Бу қиш мавсуми Шимолий яримшарда оғир бошланди. Бугун АҚШнинг кўплаб штатларида ва Канадада ҳаво ҳарорати жуда пасайиб кетди. АҚШнинг Монтана штатида -45 даражали ҳарорат қайд этилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг