Японияда собиқ бош вазир Синдзо Абэ хотирланди

Роппа-роса уч йил аввал, 2022 йилнинг 8 июл куни 67 ёшли Синдзо Абэ сайловолди учрашувида ўлдириб кетилганди.
Абэ мамлакат ғарбидаги Нара шаҳрида нутқ сўзлаётганида Япония мудофаа кучларининг собиқ денгизчиси, 40 ёшли Тэцуя Ямагама унга қарата қўлбола қуролдан икки марта ўқ узган.
Бугун сиёсатчига суиқасд уюштирилган жойга келиб, одамлар гул қўйишмоқда, хоҳловчилар таъзия дафтарига дил сўзларини ёзиб кетишмоқда.
Маълумот учун: Синдзо Абэ 2006-2007 ва 2012–2020 йилларда Япония бош вазири бўлган — мамлакат тарихида энг узоқ муддат шу лавозимда ишлаган инсон.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter