Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япониянинг энг машҳур тоғига чиқиш пулли бўлди

Япониянинг энг машҳур тоғига чиқиш пулли бўлди

Фото: Freepik

Фудзияма тоғига кўтарилишни истаган сайёҳлар июл–сентябр ойилари давомида 4 минг иена (27 доллар)дан тўлашларига тўғри келади. Японияга хориждан келувчи сайёҳлар оқими жуда кўпайиб кетгани сабабли шу чорага қўл урилди, деб ёзмоқда The Japan Times.

Ўтган йили тоғ тепасига элтувчи йўналишлардан бирига Яманаси префектураси тўлов жорий қилганди. Туристлардан мажбурий 2 минг иена тўлов ҳамда Ёсида сўқмоғига бориш учун ихтиёрий хайрия ундирилган. Гап фақат пул ундиришда эмас, амалдорлар Фудзи тоғига етказилаётган экологик зарар ва хавфсизлик ҳақида қайғуришмоқда. Шу боис бу йўналишда кунлик кириш учун рўйхатдан ўтиш ва онлайн-бронлашга чеклов ўрнатилди.

Япония атроф-муҳит вазирлиги, шунча чекловларга қарамасдан, Фудзига келувчи алпинистлар сони жуда кўплигини маълум қилди. 2025 йилнинг ўтган даврида 204,3 минг киши тоғни забт этди.


Мавзу доирасида: Япониянинг Фудзияма тоғида «қорсиз рекорд» қайд этилди


Фудзияма йил давомида асосан қор билан қопланади, ёзда эса кўплар қуёш ботишини томоша қилиш учун унга кўтарилишга ошиқади.

Маълумот учун: Фудзи — баландлиги 3776 метрли ҳаракатдаги стратовулқон. Сўнгги маротаба 1707–1708 йилларда вулқон отилиши кузатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг