Йеллоустонда оқ буйвол дунёга келди — ҳиндулар буни «яхшиликка» дейишмоқда
АҚШнинг Йеллоустон миллий боғида оқ буйвол дунёга келди. Ҳиндулар буни «яхшилик аломати», дейишмоқда.
«Бу бузоқ (буйвол)нинг туғилиши — ҳам барака, ҳам огоҳлантиришдир. Биз замин ва ҳайвонларни муҳофаза қилиш учун кўпроқ ишлар қилишимиз керак», — деди лакота қабиласи сардори Арвол Лукинг Ҳорс CBS Newsга интервюсида.
Лакота афсоналарига кўра, 2 минг йиллар аввал ҳайвонлар очлик ва ўлатдан қирилиб кетаётган пайтда ҳиндулар ҳузурига аёл киши оқ буйвол қиёфасида ташриф буюрган. Айтишларича, у кейинги сафар оғир дамлар бошланганида оқ бузоқ (буйвол) қиёфасида қайтишга ваъда берган экан.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter