Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ёнғин туфайли «Ирландия» кашф қилинди

Ёнғин туфайли «Ирландия» кашф қилинди

Фото: «Sky News»

Ирландия ғарбидаги Брэй Ҳид тепалигида жойлашган «Eire» ёзуви «Ирландия» маъносини англатади, дея хабар беради  «Haber7.com» сайти.

«The Mirror» газетаси хабарига кўра, оқ тошларга битилган ёзув тупроқ остида қолиб кетган экан.

Иккинчи жаҳон урушида бетараф қолган ирландияликлар бомбардимонлардан сақланиш учун мамлакат чегараси атрофига 80 та ана шундай ёзувларни ёзиб чиқишган экан.  Бундай ёзувларга кўпроқ Ирландиянинг ғарбий қирғоқларида дуч келиш мумкин.

Брэй Ҳид тепалигидаги бу ёзув йиллар давомида ўсимликлар остида қолиб кетган эди. Ёнғин ушбу ёзувларни топишда «кўмаклашди».

Тошдан ясалган композицияни полиция ходимлари вертолётда сайр қилаётиб топишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг