Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Юмшоқ куч» рейтинги: Амирликлар етакчилар қаторига қўшилди

«Юмшоқ куч» рейтинги: Амирликлар етакчилар қаторига қўшилди

Фото: Economy Middle East

Бирлашган Араб Амирликлари энг юқори бахт даражаси, хавфсизлик, тадбиркорлик ривожланиши ва халқаро майдондаги нуфуз ёки барчаси жамланганда «юмшоқ куч» деб таърифланувчи рейтингда етакчи ўринлардан бирини эгаллади. Бу ҳақда Arabian Business хабар берди.

Бундан ташқари, Швейцария бошқарув кўникмаларини ривожлантириш институти (IMD) талқинига кўра, Амирликларнинг икки йирик мегаполиси — Дубай ва Абу-Даби дунёнинг «ақлли шаҳарлари» рейтинги топ-5 лигига биринчи марта киритилди.

«Ақлли шаҳарлар» рейтинги учлигини Цюрих, Осло ва Женева бошқармоқда, БАА шаҳарлари тўртинчи ва бешинчи поғоналарни банд этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг