Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Юзлаб коалаларни ёнғиндан қутқарган ит олтин медаль билан мукофотланди

Юзлаб коалаларни ёнғиндан қутқарган ит олтин медаль билан мукофотланди

Фото: «Ru24.net»

Good News Network сайтининг хабар беришича, Aвстралияда Айиқ лақабли ит 2019-2020 йилларда мамлакатда авж олган ўрмон ёнғинлари пайтида юзлаб коалаларни қутқаргани учун Халқаро ҳайвонларни ҳимоя қилиш жамғармаси (IFAW) олтин медали билан тақдирланди.

6 ёшли австралиялик овчарка (аусси)ни Aйиқ деб чақиришади. У Aвстралияда коалаларни мўйна ва нажас ҳидига кўра топа оладиган ягона итдир. Ёнғин пайтида у иссиқ заминда панжаларини шикастламаслик учун махсус ҳимоя пойабзалида, ҳайвонларга тиббий ёрдам кўрсатган кўнгиллилар билан бирга жароҳатланган жониворларни қидирди.

Aйиқ Aвстралияда Саншайн-Кост университетида ўргатилган. IFAW итнинг жароҳатланган коалаларни қидиришда «умид нури» эканлигини таъкидлади.

Буни қарангки, эгалари овчаркадан воз кечишган ва уни жониворлар сақланадиган жойга топшириб юборишган. Уларнинг сўзларига кўра, бунга итнинг юриш-туриши, тиниб-тинчимаслиги сабаб бўлган.

Энди разведкачи ит ёввойи табиатни қутқаришда ўз ҳиссасини қўшишда давом этмоқда. Aйиқ маҳаллий қутқарув гуруҳлари билан махсус топшириқларда коалаларни қидиради.

Хизматлари учун мукофотдан ташқари, Aйиқга ўйинчоқ ва мазали егуликлар топширилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг