Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский БМТ Бош котибининг Киевга ташрифини рад этди

Зеленский БМТ Бош котибининг Киевга ташрифини рад этди

Владимир Зеленский Қозондаги БРИКС саммитидаги иштироки туфайли БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг Киевга ташрифини рад этди.

Бу ҳақда Украина президенти девонидаги юқори мартабали манбасига таяниб AFP агентлиги ёзмоқда.

Пайшанба куни Россиянинг Қозон шаҳрида бўлиб ўтган БРИКС саммитида Гутерриш урушни тугатиш учун Украинада «адолатли тинчлик» ўрнатишга чақирди, бироқ унинг иштироки Киевда ғазаб уйғотди.

«Қозондан кейин Гутерриш Украинага келмоқчи эди, бироқ президент ташрифини тасдиқламади. Гутерриш Қозонда халқаро қонунларни камситгани сабабли бу ерда бўлмайди», – дейди AFP манбаси.

БМТ баёнотига кўра, Путин билан музокаралар чоғида Гутерриш «Россиянинг Украинага бостириб кириши БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқни бузиш эканлигини» айтиб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина ТИВ Гутерришнинг Татаристон пойтахтига ташриф буюриш қарорини танқид қилиб, Швейцариядаги Тинчлик саммитида иштирок этмаганини қайд этган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг