Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Украинада 9 май санасини Европа куни деб белгилади

Зеленский Украинада 9 май санасини Европа куни деб белгилади

Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатда Ғалаба куни ўрнига 9 майни Европа куни деб эълон қилиш ҳақидаги фармонни имзолади. Ҳужжат давлат раҳбари девони сайтида эълон қилинди.

Президент баёнотида таъкидланганидек, Европа куни эртадан бошлаб ҳар йили нишонланади ва нацизмни йўқ қилган барча европаликларнинг тарихий бирлигига бағишланади.

«Бу Европа куни бўлади, бу бизга барча жабҳаларда: жанг майдонида қурол билан, дипломатик жабҳада қатъийлик билан, ракета террорига ва қишки қорайишга қарши, иқтисодиёт ва ҳуқуқий жабҳада курашишга ёрдам беради. Бу бизнинг иттифоқдошимиз – Европа куни бўлади», — деган Зеленский.

Бундан ташқари, президент Олий Радага 8 май кунини Хотира ва нацизм устидан Ғалаба куни сифатида белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини киритганини айтди. Шундай қилиб, у фашистлар Германияси устидан қозонилган ғалабани Ғарбий Европа моделида нишонлашни таклиф қилди.

Маълумот учун, аввалроқ 9 май куни Украинада Иккинчи жаҳон урушида нацизм устидан қозонилган ғалаба куни, 8 майда эса Хотира ва ярашиш куни сифатида нишонланиб келинган эди. 2015 йилдан бери Хотира ва ярашиш куни Украинада давлат байрами саналади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг