Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Зеленский Вашингтонга борди. У Пентагон раҳбари билан учрашган

Зеленский Вашингтонга борди. У Пентагон раҳбари билан учрашган

Кеча, 11 декабр куни Украина раҳбари Володимир Зеленский Вашингтонга борди.

У Қўшма штатларга ташрифини Пентагон раҳбари Ллойд Остин ва Бирлашган штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Чарлз Браун билан учрашувдан бошлади.

«Биз Россия агрессиясини тўхтатишга қатъий қарор қилдик. Агар биз Россияга ва унинг кучайиб бораётган тажовузига қарши турсак, Америка хавфсизроқ бўлади», – деган Ллойд Остин Украина президенти билан учрашувда.

Зеленский, шунингдек, Жаҳон банки президенти Ажай Банга билан ҳам учрашган.

«Учрашув яхши ва самарали бўлди. Мен Украинага кўрсатилаётган ёрдам ва доимий қизиқиш учун миннатдорман.

Биз Украина молия тизимини мустаҳкамлаш йўллари, ипотека кредитларини тиклаш стратегияси, музлатилган Россия активларидан Украина манфаати учун фойдаланиш механизмларини муҳокама қилдик», – дейди Украина етакчиси.

Зеленский икки кунлик ташрифнинг иккинчи кунида АҚШ президенти Жо Байден билан учрашади, шунингдек, Сенат йиғилишида нутқ сўзлайди.

Айрим хориж ОАВга кўра, Украина раҳбари Вашингтонга Конгрессни Киевни қўллаб-қувватлаш учун яна бир транш ажратишга ишонтириш умиди билан келган.

Эслатиб ўтамиз, Зеленскийнинг сафари АҚШ Конгрессида Украинага кейинги молиявий ёрдам бўйича келишмовчиликлар фонида содир бўлди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг