Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Андижонда муҳандис қўлга тушди

24/05, 15:42

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун ер майдони ажратиб беришни ваъда қилган муҳандис аниқланди.

Ногирон шахсдан пора олаётган шифокор қўлга олинди

12/05, 09:10

Жондор тумани тиббиёт бирлашмаси рентгенолог врачи ногиронлиги бор шахсдан пора ундираётганида қўлга олинди

Республика тез тиббий ёрдам маркази филиали амалдори қўлга олинди

07/05, 17:46

Республика тез тиббий ёрдам маркази Тошкент шаҳар филиалининг бўлим мудири Н.З. (муқаддам судланган) фуқаро З.А.ни Олмазор тумани тез тиббий ёрдам бўлимига ишга киритиб қўйиши эвазига 5 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

ДХХ бир қатор мансабдорларни қўлга олди

07/05, 10:47

Прокурор ва ҳоким ўринбосари, Давлат кадастрлар палатаси филиали бошлиғи ва электр таъминоти корхонаси бошлиғи ва унинг муовини ушланди.

127 нафар «кадастр» ходимининг 33 нафари қайта жиноят содир этган – Аксилкоррупция агентлиги

01/05, 10:36

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Кадастр агентлигида ушбу соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таҳлил қилди.

Ўғли Англияда ўқийди, қизи Францияда яшайди. Россия мудофаа вазирининг пора олгани айтилаётган ўринбосари аслида ким?

24/04, 03:17

Куч ишлатар тизимнинг энг бой одамларидан бири сифатида кенг оммага танилган.

Россия мудофаа вазирининг ўринбосари ҳибсга олинди

24/04, 00:14

Пора олганликда гумон қилиняпти.

Корея эшиклари 10 минг доллар эвазига "очилмади"

19/04, 18:38

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ДХХ Андижонда «откатчилар»ни ушлади

11/04, 17:47

Андижонда қиймати 42 млрд. сўмлик лойиҳани олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди.

Тошкент ва Самарқандда уч нафар адвокат қамоққа олинди

07/04, 11:26

Қўлга олинганлардан бири собиқ судья бўлган.

Директор 30 минг АҚШ доллари олган вақтда қўлга тушди

04/04, 12:49

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ДХХ архитектор ва унинг мансабдор отасини қўлга олди

04/04, 10:41

Ҳозирда архитектор ва унинг отасига нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28,211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Рақобат қўмитаси мансабдори қамоққа олинди

04/04, 09:35

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Сирғали туман суди судьяси қўлга олинди

03/04, 13:11

Судьялар олий кенгаши Сирғали туман суди судьяси Ш. А.ни жавобгарликка тортишга розилик билдирилди.

Андижонда электр корхонаси муҳандислари қўлга олинди

29/03, 19:00

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ДХХ мансабдор шахсларни қўлга олди

05/03, 11:10

Асака туман ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, туман ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ва Кадастр агентлигининг Асака туман бўлими бошлиғига нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳоким ёрдамчиси 2 минг АҚШ доллари билан қўлга тушди

24/02, 10:43

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.

ФВВ ходими қўлга тушди

20/02, 10:11

Самарқанд тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Аҳоли ва ҳудудларни муҳофаза қилиш бўйича кичик инспектори Ш.Ж. маҳаллий фуқародан пора олаётган вақтда қўлга олинди.

Когон тумани прокурори 90 минг доллар пора билан қўлга тушди

14/02, 15:10

У қидирувдаги шахсга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чорасини бекор қилиш ва жиноят иши бўйича енгиллик қилиб бериш эвазига шунча пул олгани айтиляпти.

ДХХ газ таъминоти бўлими бошлиғини қўлга олди

11/02, 21:02

Ҳозир Н.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқандда спорт бошқармаси бош мутахассиси қўлга олинди

06/02, 18:00

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Самарқанд вилояти бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

ДХХ Кадастрлар палатаси ходимини қўлга олди

02/02, 17:28

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Туман суди раиси пора билан қўлга тушди

31/01, 17:40

2024 йил 30 январь куни жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман судининг раиси Ш. С. қўлга олинди.

Самарқандда порахўр солиқчилар 5 йилга қамалди

10/01, 10:23

Самарқанд тумани солиқ инспекцияси ходими Булунғур туманида тадбиркорлик билан шуғулланувчи тадбиркорга корхонасининг  солиқ базасида жисмоний шахслардан олинадиган даромад ва ижтимоий солиқлардан асоссиз ҳисобланган қарздорликни камайтиришда ёрдам беришини айтган.

Бухорода мансабдор 50 000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

29/12, 09:47

Жорий йилнинг 28 декабрь куни Бухоро вилояти прокуратураси, Департамент, ИИБ ва ДХХ вилоят бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тошкентда Олий суд ходими 10 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео)

06/12, 11:23

Тошкентда Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати катта консультанти фуқародан 10 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинди.

Олмалиқда мансабдор шахс қўлга олинди

29/11, 14:04

Фуқаро С.Ж. Тошкент вилояти ИИБ ЖҚБ Ер ресурслари талон-торож қилинишига қарши курашиш бўлинмасига қилган мурожаатига асосан, вилоят прокуратураси ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.

Кадастрлар палатаси муҳандиси қўлга олинди

28/11, 19:15

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тойлоқ туман бўлими томонидан ДХХ ва ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Андижонда ҳоким ёрдамчиси 7 млн сўм пора олаётганида ушланди

26/11, 12:30

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 44 та хонадонга имтиёзли нархда кўмир ажратишни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди.

Яна