Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сохта полициячилар аэропортдан 750 кило олтин ўмаришди

Сохта полициячилар аэропортдан 750 кило олтин ўмаришди

Иллюстратив сурат

Бир гуруҳ шахслар ўзларини полициячилар қилиб кўрсатиб, Бразилиянинг Сан-Паулу аэропортидан 750 килограмм олтин ва бошқа қимматбаҳо металларни ўғирлаб кетишди. Бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органлари маълумотига асосланиб «Reuters» хабар берди.

Фото: «Fakty.ua»

Номаълум кимсалар, полиция ниқоби остида, қора машиналарда Жанубий Американинг энг жўшқин аэропорти юк терминалига келишади. Уларнинг бирида ҳатто қуроли бор эди. Босқинчилар ходимларга олтинни автомобиллардан бирига юклашни буюрган. Сўнгра икки кишини гаровга олиб, кўздан ғойиб бўлишган. Ўғирланган мол-мулкнинг умумий қиймати 40 миллион долларга баҳоланмоқда.

«Folha de S.Paulo» хабар қилишича, талончилик арафасида ёвуз ниятли кимсалар керакли маълумотни қўлга киритиш учун аэропорт ходимларидан бирининг оиласини гаровга олишади. Ўғирликдан сўнг гаровдагиларнинг ҳаммасини қўйиб юборишади.

«Полициячилар»нинг машиналарини жиноят содир этилган жойдан 12 км. узоқликда шахсий ҳудуддан топишади. Унинг эгаси гувоҳ сифатида ишга жалб этилган. Гувоҳларнинг маълум қилишича, жиноятчилар ўлжани оқ автомобилга юклаб, жўнаб кетишган.

Айни вақтда гумондор шахслар қидирилмоқда.

Олтинни Цюрих ё Нью-Йоркка жўнатмоқчи бўлишган — аниқланмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг