Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Арзон автокредит ваъда қилган раҳбарнинг «сири» фош бўлди

Арзон автокредит ваъда қилган раҳбарнинг «сири» фош бўлди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан текширув ўтказилди.

Маълум бўлишича, «E.A.» хусусий корхонаси раҳбари Д.Т. фаолияти давомида ноқонуний даромад орттиришни кўзлаб, фуқароларни йиллик устами тўлови 12 фоизни ташкил этувчи авто кредит беришга қизиқтириб келганлиги маълум бўлган.

Хусусан, корхона раҳбари 119 нафар фуқарони юқоридаги шарт билан авто кредит беришга ишонтириб, улар билан 4 ой мобайнида тузилган шартномаларга асосан автомашина нархининг 6 фоиз миқдорида олдиндан тўлов шаклида корхона ҳисоб-рақамига ўтказилган 713,8 млн сўмни ўзининг шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан корхона раҳбарига нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг