44 бор радарга тушган ҳайдовчининг машинаси «жойини топди»
Нақ 44 маротаба йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчи белгиланган жарималарни тўлаш пайти келганда, «эртага албатта тўлайман» дейишдан нарига ўтмади.
Оқибатда МИБнинг Яшнобод тумани бўлимига унинг «иши» келиб тушди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг қарорларига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 128-3 моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни 44 маротаба содир этган қарздор Ў.M.дан давлат фойдасига жами 25 млн. 10 минг сўм маъмурий жарима ундириш ҳақидаги ижро ҳужжатлари юзасидан олиб борилган ҳаракатлар давомида қарздорга тегишли «Nexia 3» русумли транспорт воситаси хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ҳозирда ушбу автотранспорт воситасини реализация қилиш ишлари юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилмоқда, дейилади МИБ ахборот хизмати хабарида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter