68 та жаримаси бор «Spark» қўлга тушди
Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси қидирув бўлими томонидан қарздорларга тегишли автотранспорт воситаларини аниқлаш бўйича ЙҲХБ билан ҳамкорликда доимий равишда қўшма тадбирлар ўтказилмоқда.
Вилоятнинг Юқоричирчиқ туманида ўтказилган навбатдаги тадбирларнинг бирида 68 та 23 миллион сўмлик маъмурий жаримаси бор «Spark» автотранспорт воситаси аниқланди.
Мазкур автоулов тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қарздорлик сўндирилгунга қадар вақтинча жарима майдонига қўйилди.
Берилган ихтиёрий муддатда автотранспорт воситаси эгаси томонидан қарздорлик бартараф этилмаган ҳолда ҳайдовчига тегишли бўлган автомашинани реализация қилиш чоралари кўрилади.
Яъни тегишли тартибда баҳоланиб электрон аукцион савдоларига чиқарилади. Сотувдан тушган пул маблағи маъмурий жарималарни сўндиришга, қолган қисми қарздорнинг ўзига қайтарилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter