Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автокредитнинг «ишкали» чиқди

Автокредитнинг «ишкали» чиқди

Шайхонтоҳур туманида автокредит олиб бериш билан шуғулланувчи фирибгарлар фаолияти фош этилди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шайхонтоҳур туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «D.P.» ва «P.G.» МЧЖ раҳбарлари ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, фуқаролар томонидан ушбу жамиятларга автокредит олиш учун тўланган жами 396,3 млн сўм нақд пулларни ўзлаштиришиб, фирибгарлик йўли билан ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини қўлга киритганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан «D.P.» ва «P.G.» МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг