Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Автосалонларда «шартнома берилар экан» деган хабарлар чиқса расмлардаги ҳолатлар юзага келарди — Азиз Муҳитдинов

Автосалонларда «шартнома берилар экан» деган хабарлар чиқса расмлардаги ҳолатлар юзага келарди — Азиз Муҳитдинов

Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази директори Азиз Муҳитдинов рақамлаштиришнинг афзаллигига жонли мисол келтирди. 

«Авваллари автосалонларда «шартнома берилар экан» деган хабарлар чиқса расмлардаги ҳолатлар юзага келарди. Ўтган йилнинг декабрь ойида #UzAuto тизими билан OneID тизимини интеграция қилганимизда, 100 минг автомобиль учун шартномалар чиқарилган эди.

Кутилаётган юклама катта бўлишига тайёр эдик бироқ кутганимиздан ҳам бир неча баробар кўп бўлди. Натижада OneID тизими фаолиятига қаттиқ таъсир қилганди. Шу сабаб 100 мингта шартномани онлайн расмийлаштиришга 3 кун вақт кетганди. Шундан сўнг идентификация тизими қоидаларига жиддий ўзгартиришлар киритилди.

Бугун 30 дақиқа ичида 24 минг шартнома онлайн расмийлаштирилибди», — деб ёзди марказ директори.

Эслатиб ўтамиз, UzAutoMotors компанияси бугун соат 10:00 да Damas автомобили учун онлайн-контрактация очди ва ярим соатда 24 000 та шартнома тузганини эълон қилди. Тузилган шартномаларнинг 98.8 фоизи One ID тизимида рўйхатдан ўтган ва биттадан кўп бўлмаган автомобиль учун шартнома тузган жисмоний шахсларга тўғри келади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг