Айланиб ўтинг! Бунёдкор кўчасидаги таъмирлаш 5 мартгача узайтирилди
![Айланиб ўтинг! Бунёдкор кўчасидаги таъмирлаш 5 мартгача узайтирилди](http://static.xabar.uz/crop/6/1/720_460_95_617720914.jpg)
Йўл таъмирлаш ишлари сабабли, 2 март куни соат 16:00 га қадар, Тошкент шаҳридаги Бунёдкор шоҳ кўчасининг Новза кўчасига тушиш қисмида автомобиллар ҳаракати қисман чеклангани ҳақида эрталаб пойтахт ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берганди.
Матбуот хизмати кечки пайт янги хабар берди: кўчанинг ушбу қисмидаги таъмирлаш ишлари 5 мартга қадар узайтирилди.
Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter