Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бензин нархи ошиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Бензин нархи ошиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди

Фото: «Xabar.uz»

Айрим ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда АИ-80 бензин сотиб олишда чекловлар жорий қилинди, бу АЁҚШларда бензин тақчиллигига сабаб бўлиши мумкин» мазмунидаги хабарлар тарқалди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ушбу хабарларга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, биржа савдоларида, бензиннинг 80 фоизи 1 тн лотларда қолган қисмида вагон нормасида (60 ва 55 тн) сотилмоқда ва бугунги кунда биржа савдоларида АИ-80 бензинини сотиб олиш бўйича чеклов ўрнатилмаган.

Аксинча, агар август ойида жами кунлик 2,8 минг тн маҳсулот қўйилган бўлса, октябрь ойида эса ўртача 3,2 минг тндан савдога чиқарилмоқда, яъни таклиф 14 фоизга оширилган, бу эса кўпроқ харидорларга маҳсулотни олишга имконият яратади.

Бензинга талабнинг мавсумийлиги ҳамда нархларнинг юқори даражада волатиллигини ҳисобга олган ҳолда Қўмитага амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ нархларни барқарорлаштириш мақсадида бир савдода маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдорини белгилаш ваколати берилган ва ушбу чора маҳсулотга талабнинг ошиши даврида бир неча йилдан буён бозор мувозанатини барақарорлаштириш учун давлат томонидан қўллаб келинадиган номонетар восита ҳисобланади.

Бундан келиб чиқиб, жорий йилнинг август ойида бензин нархларининг ошиши натижасида маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 5 тн этиб белгиланган эди.

Ўз навбатида, ушбу чоралар ҳамда таклифни оширилиши жорий йилнинг сентябрь ойи охирида ҳамда октябрь ойининг биринчи ярмида биржа савдоларида бензин нархларининг 10 фоизгача пасайишига ва бир мунча барқарорлашишига олиб келди.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шунингдек жаҳон бозорларидаги юзага келган салбий тенденциялардан (нефть нархларининг ошиши, бензин экспортига ўрнатилган чекловлар) келиб чиқиб импорт нархларининг ички бозорга таъсирини юмшатиш мақсадида 17 октябрдан маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 10 тнгача оширилди.

Бугунги кунда, республикадаги 2 мингдан ортиқ АЁҚШларнинг 99 фоизида АИ-80 бензини 6800 сўмгача бўлган барқарор нархларда сотилмоқда.

Шу билан бирга, жорий йилнинг 19 октябрида Қўмитада Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, «SANOAT ENERGETIKA GURUHI» MCHJ XK, «ЎзРТХБ» АЖ ҳамда Ўзэнергоинспекция вакиллари бўйича савдога чиқарилаётган бензин ҳажмларини ошириш ҳамда нархларни барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди.

Бунда ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотнинг қўшимча ҳажмларини биржа савдоларига чиқариш бўйича аниқ чоралар ҳамда чакана нархларнинг асоссиз ошишини олдини олиш бўйича Қўмитада Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси ва «Ўзэнергоинспекция» билан биргаликда республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилиши белгиланди.

Бензин билан таъминлашда Қўмита тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бензини бозорида танқислик ва ажиотажни олдини олиш бўйича ўз ваколатларидан келиб чиқиб тезкор зарур чораларни кўриб боради.

Бугунги кунда бензин билан таъминлаш масалаларида ажиотажга сабаб бўладиган омиллар мавжуд эмаслигини маълум қиламиз, дейилади хабарда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг