Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бузуқ машина сотган «UzAuto Motors»дан катта миқдорда пул ундирилди

Бузуқ машина сотган «UzAuto Motors»дан катта миқдорда пул ундирилди

Бухоролик фуқаро сотиб олган автомашина носоз бўлиб чиққач, «UzAuto Motors»дан 209 миллион сўм ундирди.

Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, Бухоро вилоятида яшовчи фуқаро А.Назаров федерацияга мурожаат қилган.

Фуқаро А.Назаров ва «G‘ijduvon Avtotexxizmat» МЧЖ ўртасида тузилган шартномага асосан умумий қиймати 398.000.000 сўм бўлган автомашинани харид қилган, шартномада кўрсатилганидек, автомобил 7500 км юргандан сўнг мойини алмаштириш мақсадида «Buxoroavtotexxizmat»га мурожат қилган, усталар машинани кўздан кечириш пайтида унда носозлик борлигини маълум қилишган.

Истеъмолчи ҳолат юзасидан бир неча маротаба «G‘ijduvon Avtotexxizmat» МЧЖга мурожаат қилган, корхона кафолат муҳандиси носоз деталлни 3 ойда олиб келиб беришини айтган. Бироқ, орадан қарийб 1 йил вақт ўтса ҳам муаммо ечимсиз қолаверган.

Шундан сўнг федерация ходимлари томонидан Бухоро туманлараро судига даво ариза киритилди. Суд қарорига асосан «UzAuto Motors» АЖдан истеъмолчи фойдасига 199.000.000 сўм моддий ва 10.000.000 сўм маънавий зарар, қолаверса, давлат фойдасига 14.768.800 сўм маблағ ундирилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг