Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва Tiggo 8 Pro Max 2024 янги моделлари Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди

Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва Tiggo 8 Pro Max 2024 янги моделлари Ўзбекистон тоғларида синовдан ўтказилди

2024 йил 21 сентябрь куни Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва Tiggo 8 Pro Max 2024 кроссоверларининг янги моделлари ҳайдов синови (тест-драйв) бўлиб ўтди.

Тадбир Chery брендининг Ўзбекистондаги расмий дистрибутори ADM Global компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилди. Ҳайдов синови (тест-драйв) доирасида ОАВ ва блогерлар янги машиналарни турли йўл шароитларида синаб кўриш имкониятига эга бўлишди, шунингдек, уларнинг техник ва функционал хусусиятлари билан танишдилар.

Тадбирни Chery брендининг Ўзбекистондаги директори Пьер Долуа (Pierre Doloy) очиб берди ва янги моделларнинг асосий хусусиятлари ҳамда афзалликлари ҳақида сўзлади. Шундан сўнг, иштирокчиларга тоғли йўналишлар бўйича квестда иштирок этиш учун техник кўрсатмалар берилди.

Иштирокчилар ва таклиф қилинган меҳмонлар олтита Chery Tiggo 7 Pro 2024 ва олтита Chery Tiggo 8 Pro Max 2024 автомобилларидан фойдаланган ҳолда Бўстонлиқ туманига йўл олишди. Квест йўналиши Чарвоқ, Чимён ва Амирсой каби муҳим тоғли жойларга ташрифни ўз ичига олди.

Ҳайдов синови (тест-драйв) давомида иштирокчилар янги SUV-классдаги автомобилларни турли йўлларда, жумладан асфалт йўллар ва беқарор йўллар бўйлаб синаб кўриш имкониятига эга бўлдилар. Квест топшириқлари, автомобиль бошқаруви кўникмалари ва кроссоверларнинг мултимедиа тизимига интеграция қилинган сунъий йўлдош навигацияси билан ишлашни текширишга қаратилган эди.

Йўналишнинг умумий узунлиги 150 километрдан зиёд бўлиб, бу иштирокчиларга автомобилларни ҳақиқий эксплуатацияга яқин шароитларда батафсил синаб кўриш имкониятини яратди. Квест финалида иштирокчиларнинг етиб келган вақти ва бажарган топшириқлари асосида мукофотлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир расмий бўлмаган қисм билан якунланди, унда иштирокчилар ўз таассуротлари ҳақида муҳокама қилишди ва ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлишди.

«Квестда иштирок этиш жуда қизиқарли тажриба бўлди. Чиройли манзаралар, дўстона муҳит ва янги Tiggo 7 Про 2024 автомобилларини синаб кўриш имкони менга катта таассурот қолдирди. Автомобиль беқарор йўл шароитларида аъло даражада натижаларни кўрсатди. Уни барчага, ишончли автомобиль излаётганларга тавсия қиламан», — деди иштирокчи Шоҳруҳбек Маматов.

«Тадбир юқори савияда ташкил этилган. Квест нафақат қизиқарли вақт ўтказишга, балки автомобилни турли шароитларда ҳақиқий синовдан ўтказишга ҳам имкон берди. Янги Tiggo 8 Pro Max 2024 моделининг бошқаруви алоҳида таърифга лойиқ. Ташкилотчиларга бундай имконият яратганликлари учун миннатдорман», — таъкидлади иштирокчи Жаҳонгир Нормуродов.

Ҳайдов синови (тест-драйв) учун автомобиллар қуйидаги дилерлик марказлари томонидан тақдим этилди: Chery Sergeli, Chery Sampi, Chery Rohat, Chery Qamashi, Chery Bukhara, Chery Fergana ва Chery X-Motors.

Chery компаниясининг Ўзбекистондаги ADM Global гуруҳи томонидан тақдим этилган автомобиллар хусусиятлари, тўпламлари ва нархлари ҳақида батафсил маълумот cheryauto.uz сайтида мавжуд. Бепул ҳайдов синовидан (тест-драйв) Chery Uzbekistan дилерлик марказларида ўтиш мумкин.

Chery Uzbekistan расмий саҳифалари:

Ахборот алоқа телефони: +998 71 276 55 55

Webсите: https://cheryauto.uz

Instagram: https://www.instagram.com/cheryuzbekistan/

Telegram:t.me/cheryuzbekistan

Telegram-бот:t.me/cheryuzbekistanbot

Facebook: https://www.facebook.com/CheryUzbekistan

YouTube:youtube.com/@cheryuzbekistan

Реклама

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг