Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Daihatsu заводлари можаро туфайли фаолиятини тўхтатди

Daihatsu заводлари можаро туфайли фаолиятини тўхтатди

Toyota компаниясининг шўъба корхонаси — Daihatsu синов натижаларини сохталаштириш билан боғлиқ можаро ортидан Япониядаги заводлари фаолиятини тўхтатди, деб хабар бермоқда NHK.

Киото ва Шига префектураларидаги учта корхона фаолиятини тўхтатди, шунингдек, 26 декабрь куни Осака префектурасидаги асосий заводда ишлаб чиқариш тўхтатилади.

Заводлар бир ой ишламайди, бу даврда улар 70 мингга яқин автомобиль ишлаб чиқариши мумкин эди.

Daihatsu ўз автомобилларининг давлат сертификатини олиш учун узоқ вақтдан бери маълумотларни сохталаштириб келаган.

20 декабрь куни компания мустақил экспертиза натижаларини эълон қилди, унда Daihatsu томонидан ишлаб чиқарилган 64 та модель ва учта двигателда, шу жумладан Toyota бренди остида 100 дан ортиқ қоидабузарликлар аниқланган. Шундан сўнг компания барча автомобиль моделларини етказиб беришни тўхтатди ва Toyota содир бўлган воқеа учун узр сўради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг