Damas учун контрактация очилади
Эртага, 23 апрель куни соат 10:00 да Damas учун онлайн контрактация очилади.
Қайд этилишича, автомобиль хариди учун тузилган шартномалар бўйича тўлов белгиланган муддатга қадар амалга оширилмаса, мазкур шартномалар автоматик равишда бекор қилиниб, мунтазам контрактацияга қайта қўйиб борилади.
Харидорларга Damas модели учун аввалги контрактациядан чиқарилган ҳажмлар яна қайта тақдим этилади. 23 апрель куни соат 10:00 да мазкур ҳажм учун онлайн контрактация очилади.
Автомобиллар нархи ўзгаришсиз қолиши маълум қилинган.
Damas автомобиллари учун шартнома тузиш фақат savdo.uzavtosanoat.uz сайти орқали амалга оширилиши мумкин.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter