Қамчиқ довонида «шубҳали шахслар» ушланди: тафсилотлар
Қамчиқ довонида гиёҳванд модда олиб кетаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.
2026 йил 19 сентябр куни «Наманган» ЙПХ масканида ЙҲХХнинг «Қамчиқ» довони бўйича ЙПХ отряди ходимлари томонидан «Водий–Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб келган «Nexia-2» русумли автомобил тўхтатилган.
Текширув давомида автомобилда йўловчи сифатида бўлган, 2004 йилда туғилган Н.У.нинг хатти-ҳаракатлари ходимларда шубҳа уйғотган.
Холис ва гувоҳлар иштирокида ўтказилган текширув натижасида Н.У.нинг оғиз бўшлиғидан целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли «гашиш» гиёҳвандлик моддасига ҳамда оқ рангли кукунсимон «мефедрон» моддасига ўхшаш воситалар аниқланган.
Мазкур ҳолат белгиланган тартибда расмийлаштирилиб, аниқланган моддалар ҳамда автомобилда бўлган фуқаролар Поп тумани ИИБга топширилган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter